Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилиянинг Пантанал шаҳрида яна кучли ёнғин
15:06 / 2024-06-13

Дунёдаги энг йирик тропик ботқоқ – Бразилиядаги Пантанал ҳудудида тез-тез ёнғин содир бўлиб туради. Одатдагидан эртароқ бошланган бу йилги офат, аксига олиб, кучли намоён бўлмоқда. Мутахассислар буни иқлим ўзгариши билан боғлаяпти.

Рио-де-Жанейро университети маълумотига кўра, январь ойидан бери 3400 квадрат/километр майдонда ўт чиқди. Ҳолатни баҳолаш учун сунъий йўлдош тасвиридан фойдаланишга тўғри келди. ОAВ охирги ўн кун ичида вазият ёмонлашгани, бу сўнгги 15 йилдаги иккинчи йирик ёнғин экани, бутун ҳудуднинг учдан бир қисми зарар кўргани, фақат 2020 йил вазият оғирроқ бўлганини ёзмоқда.

Бразилия Миллий космик тадқиқотлар институти хулосасида январь ойидан бери мамлакат ғарбида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 935 фоиз кўпроқ, яъни 1385 марта ёнғин қайд этилгани келтирилган. Расмийлар ёнғин сабабини ўрганяпти. Эколог Делсио Родригес айтишича, иқлим ўзгариши сабаб ҳозирги об-ҳаво шароити ёнғинга олиб келиши мумкин. Барибир, асосий сабаб инсон омили экани, қишлоқ хўжалиги майдонларидаги кесиш ишлари вазиятни янада ёмонлаштираётгани таъкидланмоқда.

Тахминан 250 минг квадрат/километр майдонни эгаллаган, Буюк Британиядан каттароқ Пантанал ер юзидаги энг улкан сувли ботқоқлардан бири ҳисобланади. Бу ҳудудда ягуарлар, гигант чумолихўрлар ва улкан дарё оттерлари яшайди.

– Ҳозирги ёнғин Пантанал экология тизимига ва биология хилма-хиллигига жиддий зарар етказади, – дейди Родригес.