Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 12 киши ҳалок бўлди
12:20 / 2025-02-23

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб, "The Associated Press" маълум қилди.

Бахтсиз воқеа пайшанба куни ярим тун Нупоранга муниципалитетида содир бўлган. Автобусдаги 29 йўловчининг аксарияти Франка шаҳридаги хусусий университет талабалари эди.

Ҳар икки ҳайдовчи омон қолган.

Терговчилар фикрича, юзма-юз  тўқнашув чоғи юк машинаси кескин манёвр қилгани ҳалокатга олиб келган.