Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилияда юз берган сув тошқинида икки юздан ортиқ киши қурбон бўлган
19:51 / 2022-02-24

Бразилиянинг Петрополис шаҳрида кучли ёмғир оқибатида юзага келган кўчки ва сув тошқинлари туфайли қурбонлар сони 204 нафарга етгани маълум бўлди.

“Globo” телеканали хабарига кўра, бир кун аввал 195 киши ҳалок бўлгани тўғрисида баёнот берилган эди. Қурбонларнинг камида 33 нафари болалар ва ўсмирлар экани айтилмоқда.

Бундан ташқари, 51 нафар фуқаро бедарак йўқолган. Айни пайтда қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда. Телеканал ахборот беришича, тўққиз кундан буён профилактик тадбирлар давом этяпти, вазият кучли шамол, ёмғир туфайли янада мураккаблашган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, 190 га яқин ер кўчкиси, 230 га яқин бахтсиз ҳодиса ва 80 та турар жой биноси вайрон бўлган. Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни юзага келган табиий офат туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилган, ўша кундан бери шаҳарда мотам эълон қилинган.