Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилияда табиий офат туфайли 217 киши ҳаётдан кўз юмди
08:44 / 2022-02-26

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида кучли ёмғир ва кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 217 кишига етди.

Маҳаллий ОAВ маълумотига кўра, Петрополиснинг юқори қисмида содир бўлган сув тошқини, ўпирилиш натижасида 33 кишининг тақдири номаълум бўлиб турибди.

Қидирув-қутқарув гуруҳи бедарак йўқолганларни излашда давом этмоқда. 900 дан зиёд одам бошпанага жойлаштирилди.

Маълумки, 15 февраль куни кучли ёмғир туфайли кўп жойларда кўчкилар содир бўлган эди.

Матбуотда чиққан суратларда кучли ёмғир ёғиб, Петрополиснинг айрим ҳудудларида сув сатҳи кўтарилган, дарёлар тошиб, кўчаларни сув босган.

Рио-де-Жанейро губернатори Клаудио Кастро минтақада 1932 йилдан буён энг кўп ёғингарчилик кузатилганини айтди. Расмийлар маълумотига қараганда, атиги олти соат ичида бир ойлик ёмғир қуйган.

2011 йил ҳам шаҳарда кучли сув тошқини юз бериб, 900 дан кўп одам ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолганди.