Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилияда табиий офат қурбонлари сони 15 кишига етди
12:22 / 2022-04-04

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди.

“Agencia Brasil” хабарига кўра, 31 март ва 1 апрель кунлари табиий офатлар сабаб Ангра-дус-Рейс муниципалитетида саккиз киши, Парати шаҳрида олти киши, Мескита шаҳрида эса бир киши ҳалок бўлган.
Айни пайт Ангра-дус-Рейсда беш нафар, Паратида бедарак йўқолган бир кишини қидириш ва қутқариш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда Рио-де-Жанейро штати кучли ёмғирлар туфайли тез-тез учрайдиган табиий офатлардан бирини бошдан кечирмоқда.

Февраль ойи ўрталарида Рио-де-Жанейронинг тоғли ҳудуди Петрополисда кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида 233 киши ҳалок бўлган эди.