Бразилияда сўнгги бир кунда 1 минг 200 га яқин киши коронавирусдан вафот этди
Бразилияда коронавирус пайдо бўлгандан буён ҳозиргача вафот этганлар сони 20 мингдан ошди.
Бразилияда коронавирус пайдо бўлгандан буён ҳозиргача вафот этганлар сони 20 мингдан ошди. Ўтган куни мамлакатда қурбонлар сони рекорд даражада қайд этилди. Жами беморлар сони 310 минг кишидан ошган, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бир кун олдин коронавирусга чалинганлар 291 минг 579 кишига етгани ҳақда хабар тарқатилган эди, ҳозир бу рақам 310 минг 87 кишини ташкил этмоқда.
Шунга қарамай, коронавирус энг кўп тарқалган Рио-де-Жанейро шаҳрида жорий қилинган чеклов чораларини яқин кунларда бекор қилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда мегаполис мэри Марсело Кривелла маълум қилди.
“Умид қиламизки, яқин кунларда биз баъзи нарсаларни бекор қиламиз“, — деди шаҳар мэри Globo газетасига интервью бера туриб.
Кривелланинг қўшимча қилишича, шаҳарда чекловларнинг бекор қилиниши босқичма-босқич амалга оширилади.