Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 800 мингга яқинлашмоқда
Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 800 мингга яқинлашмоқда
Жанубий Американинг энг йирик мамлакати бўлмиш Бразилияда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳамон кескин бўлиб турибди.
Ҳозиргача пандемия 39 минг кишининг ёстиғини қуритди, деб хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Охирги бир суткада мамлакатда 32 минг 913 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланди. 1 минг 274 бемор вафот этган. Хабарда айтилишича, 325,3 минг киши соғайиб чиққан.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, Бразилия коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича дунёда АҚШ ва Буюк Британиядан кейин учинчи ўринда бормоқда. Инфекция юқтирганлар сони бўйича бу мамлакат АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди.