Бразилияда автобус ағдарилди
Жанубий Американинг энг йирик давлати - Бразилияда фожиали йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
“РИА Новости” “G1” порталига таяниб тарқатган хабарга кўра, мамлакат жанубида автобус ҳалокатга учраши оқибатида 8 инсон ҳаётдан кўз юмган ва 15 киши жароҳат олган. Воқеа Парана штати ғарбида юз берди.
Фалокат жойида қутқарув ишлари кетяпти, вазият полиция назоратида.