Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилияда 28 тонна акула мусодара қилинди
14:11 / 2023-06-20

Бразилиядаги “Ibama” атроф-муҳитни ўрганиш институти ходимлари икки марта амалиёт ўтказиб 28,7 тонна акулани мусодара қилди.

Ноқонуний юк Осиёга экспорт қилиниши режалаштирилган. Экологлар маълум қилишича, жиноятчилар 10 мингта акулани ўлдирган. Овнинг асосий қисми, яъни 27,6 тоннаси Санта-Катарина штатидаги яширин омбордан топилган. Бир тоннадан кўпроқ юкни Сан-Паулудаги Гуарулюс халқаро аэопортидан олиб ўтиш мўлжалланган.

Бу тарихда шу турдаги энг йирик мусодара қилинган миқдор ҳисобланади. Мутахассислар таъкидлашича, жиноятчилар 4 400 кўк акула ва 5 600 бош жорий йил майда йўқолиш хавфи остидаги турлар рўйхатига киритилган Макао акуласини нобуд қилишган.