Бразилия жамоаси Бухорога келди
Аввал хабар берилганидек, 14 сентябрдан 6 октябргача футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади.
Чемпионатининг “B” ва “F” гуруҳ учрашувлари Бухоро шаҳрида ўтказилади. Бухоро шаҳри “B” (Бразилия, Куба, Хорватия, Таиланд) ва “F” (Эрон, Венесуэла, Гватемала, Франция) гуруҳлари баҳсларига мезбонлик қилади.
[gallery-19189]
Шу кунларда жамоаларнинг Ўзбекистонга келиши давом этмоқда.
Жаҳон чемпионати иштирокчиларидан Бразилия миллий терма жамоаси делегацияси кўҳна ва боқий Бухорога келди. Меҳмонлар маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари томонидан кутиб олинди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари