Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Брайтон"га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари неча баллга лойиқ кўрилди?
10:02 / 2026-01-08

Кеча тунда Англия Премьер-лигасининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди. “Манчестер Сити” 21-тур доирасида "Брайтон" клуби билан рақобатлашди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувдаги голларга Эрлинг Холанд ва Каури Митома муаллифлик қилди. Қувонарлиси, "МС" шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ўйинни тўлиқ ўтказди.

Миллий терма жамоамизнинг метин ҳимоячиси Абдуқодирнинг "Брайтон"га қарши учрашувдаги ҳаракатлари турли нашрлар томонидан қуйидагича баҳоланди:  

"Sofascore" - 7.1,  

"Flashscore" - 7.3,  

"Whoscored" - 7.1,

"FotMob" 7.8 балл.

Ўйин давомида А.Ҳусановнинг қайд этган статистикасини эътиборингизга ҳавол қиламиз. Футболчимиз баҳсда жами аниқ паслари 93 фоизни ташкил этган бўлса, тўпни 2 маротаба тортиб олди. Сўнгги ҳимоячи сифатида рақиб ҳужумини 1 марта тўхтатди ва 2 та ҳужумда тўпни узоқлаштирди. Тўпни йўлда тўсиб олиш бўйича 2 та ва қайтариб олишлар бўйича 7 та ҳаракат муваффақиятли чиқди. Яккакурашларда ва ҳаводаги яккакурашларда 100 фоизлик натижа кўрсатди.

Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов ўйиннинг энг яхшиларидан бўлди.  

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола шогирдлари турнир жадвалида 43 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда. Энди АПЛнинг 22-турида "Манчестер Сити" 17 январь куни "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА