French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозорлардаги 51 та маҳсулотнинг техник талабларга жавоб бермаслиги аниқланди
14:13 / 2023-03-17

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар» мавзуида конференция ўтказилди.

Дастлаб Ўзбекистон ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбар ва масъулларининг соҳага доир тақдимотлари бўлиб ўтди. Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламаси, реклама ва тўғри маркетинг ёндашувининг аҳамияти, молиявий хизматларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.   

Таъкидланишича, товарлар хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида мунтазам равишда чакана савдода назорат тадбирлари ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган. 

Шунга кўра, жами 242 номдаги (50 турдаги) маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб («Сифат назорати» телекўрсатуви билан ҳамкорликда), уларни экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, 51 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.  

Конференцияда Германия ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган «Молиявий саводхон ёш истеъмолчи» онлайн олимпиадаси ғолиблари тақдирланди.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА