Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозорларда нарх-навонинг барқарорлиги муҳим
15:22 / 2022-03-15

Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов раислигида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, “Қорақалпоқ деҳқон бозорлари” республика уюшмаси вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар томонидан истеъмол бозоридаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ажиотаж талабнинг вужудга келишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар муҳокама этилиб, таклифлар билдирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 40396 тонна маҳсулот, жумладан 8826 тонна картошка, 5711 тонна пиёз, 11209 тонна сабзи, 14650 тонна гуруч захираси шакллантирилган. Захирадаги маҳсулотларни сақлаш учун жами 96 минг тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга 88 та замонавий музлаткичли омборхона фаолият кўрсатмоқда.

Йиғилиш якунида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида биринчи қўл тамойили асосида маҳсулотлар узлуксизлигини таъминлаш, деҳқон бозорларига захирадаги маҳсулотларни пешма-пеш етказиб бериш, нархлар барқарорлигини таъминлаш каби муҳим масалалар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир иштирокчилари музлаткичли омборхоналарда захирадаги маҳсулотларнинг сақланиш ҳолати билан танишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА