Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозорларда фаолият юритаётган тадбиркорлар муаммолари ўрганилди
15:54 / 2024-06-10

Бизнес-омбудсман тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ўз фаоллигини кўрсатиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг январь-май ойларида тадбиркорлардан девонга келиб тушган 2 минг 123 та мурожаат кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг асосий мазмуни солиқ, суд қарори ва ижроси, ер, кадастр, архитектура, банк ва кредит, текширувлар ҳамда бошқа масалалар ҳисобланади. Шунга кўра, Бизнес-омбудсман бозорлардаги тадбиркорлар муаммоларини ўрганмоқда.   

Жумладан, девон ходимлари томонидан республика бўйлаб бозорларда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.   

Хусусан, Сирдарё, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидаги мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, савдо ҳажмини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.   

Жумладан, Наманган вилоятида ўтказилган сўровномада 40 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Тадбиркорлар ўз фаолиятини ривожлантириш юзасидан турли таклифлар билдирди.   

Гулноза Бобоева, ЎзА