Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозорлар ва савдо мажмуаларида назорат пунктлари ташкил этилди
17:03 / 2020-03-24

Андижон вилоятидаги деҳқон бозорлари, савдо комплексларида назорат пунктлари ташкил этилди, фуқароларнинг жамоат жойларида ҳимоя ниқобисиз ҳаракатланиши тақиқланди.

Андижон вилоятидаги деҳқон бозорлари, савдо комплексларида назорат пунктлари ташкил этилди, фуқароларнинг жамоат жойларида ҳимоя ниқобисиз ҳаракатланиши тақиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган ишлар белгиланган тартиб асосида олиб борилмоқда.

Вилоятдаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида махсус постлар ташкил этилиб, мутасадди идоралар вакиллари бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган сотувчилар ҳамда харидорларнинг ҳимоя ниқобсиз харакатланиши назоратга олинди. Умуман, фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозорлар, савдо мажмуаларида арзонлаштирилган нархларда махсус ҳимоя воситалари, ниқоблар савдоси ташкил қилинди.

Савдо дўконлари тегишли тартибда дизенфекция қилинмоқда. Бозорлардаги радиотармоқлар орқали карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, сотувчилар ҳамда харидорлар ўртасида камида 1 метр масофа сақланилиши зарурлиги, сунъий равишда маҳсулотлар танқислигини вужудга келтириш, нарх-навонинг оширишга йўл қўймаслик, бунга йўл қўйган тадбиркорларга қатъий чоралар кўрилиши, шунингдек, асоссиз миш-мишлар тарқатмаслик ҳақида эшиттиришлар бериб борилмоқда.

– Кўрилаётган чора-тадбирлар энг аввало, фуқароларимиз соғлигини муҳофаза қилишга, бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров. – Бу борадаги ишлар белгиланган тартиблар асосида қатъий ва изчил олиб борилади.

Қўшни Фарғона, Наманган вилоятларидан Андижон вилоятига кириб келаётган, шунингдек, Маданият, Дўстлик чегара постлари орқали Қирғизистон Республикасидан мамлакатимизга ўтаётган автомобиллар рўйхатга олиниб, дизенфекция қилинмоқда. Йўловчилар махсус ҳарорат ўлчовчи асбоб ёрдамида текширувдан ўтказилмоқда.

Вилоятга кириб келаётган ҳар бир фуқарога давлат санитария эпидемология осойишталик маркази ходимлари томонидан коронавирус пандемиясининг олдини олиш мақсадида махсус ниқоб тақиб юриш зарурлиги тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

Жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксилар дезинфекция ўтказилмоқда. Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тегишли идоралар ҳамкорлигида карантин қоидаларига риоя этиш борасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Йўл-патруль инспекторлари томонидан автомашина хайдовчилари ҳамда йўловчилар ҳимоя ниқобларидан фойдаланишлари шартлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.