English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Бозорком"нинг устидан ёзиб товламачилик қилганлар қўлга олинди
06:30 / 2022-02-16

Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда Пахтачи тумани савдо комплексидаги товламачилик ҳолатига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, Пахтачи туманидаги “Санобар савдо комплекси 2020” масъулияти чекланган жамиятида савдо қилувчи фуқаролар - 1954 йилда туғилган А.К. ва 1958 йилда туғилган Қ.Б. бозор ҳудудида савдо қилиш учун шароит яратиб берилмаётгани ҳамда патта тарқатилмаётгани юзасидан мазку МЧЖ раҳбари устидан ҳокимият идораларига ёзма мурожаат қилишган. 
Кейинчалик бу фуқаролар савдо комплекси раҳбарига босим ўтказиб, аризани қайтариб олиш эвазига ундан пул талаб қилишган.
14 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда бозор раҳбаридан фуқаро К.А. 1500 АҚШ доллари ва фуқаро К.Қ. 100 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни товламачилик йўли билан олаётганида жиноят устида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилди.
 

 

ЎзА