French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бозордаги нарх-наво ва рақобат назорати бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қандай ваколати бор?
16:11 / 2022-06-02

Ҳозирда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда.

БМТнинг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) 2022 йил март ойидаги ҳисоботида дунёда озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 159,3 пунктни ташкил этган.

Президентимизнинг жорий йил 1 июнда «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Мазкур, фармонга кўра, 22 та турдаги импорт қилинадиган истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) божхона божларидан озод этилади.

Бундан ташқари, озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади.

Шу билан бирга, давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча тўхтатилади.

Қолаверса, мамлакатимизга олиб кириладиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади.

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб ўсимлик (пахта ва кунгабоқар) ёғи, кунгабоқар уруғлари ва бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари экспорти вақтинчалик тўхтатилмоқда.

Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навони асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилмоқда.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниши даврида рақобатга зид ҳаракатлар натижасида нархларни сунъий оширишга нисбатан тўғридан-тўғри рақобат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чораларни қўллаш, нархларнинг асоссиз ўсиши ҳолатларини аниқлаш учун мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш ва хатловда аниқланган маҳсулотларнинг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш бўйича огоҳлантириш ва кўрсатма бериш каби ваколатлари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, аниқланган сифатсиз маҳсулотларни истеъмол муомаласидан чиқариш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар бериш, истеъмол товарлар савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда, асосий озиқ овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқисликнинг вужудга келтиришга қаратилган ғайриҳуқуқий ҳаракатларни, истеъмол товарларга нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини, бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш ваколатлари берилмоқда.

– Мазкур ваколатлар авваламбор бозорда нархларнинг сунъий оширилиши ва маҳсулотлар танқислигини келтириб чиқаришнинг олдини олишга қаратилган. Бундай чора-тадбирлар нарх-навони барқарорлаштиришга қаратилган яна бир ҳаракат бўлиб, республика аҳолисининг арзон ва сифатли асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш асосий масала ҳисобланади. Шундай экан, фуқароларимиз томонидан ҳам зарурий истеъмол товарларини исроф қилмаслик, республикадаги тадбиркорлик субъектларининг вужудга келиши мумкин тақчиллик вазиятидан фойдаланиб қолмасликлари ҳамда нархларнинг асоссиз оширмасликларини сўраб қоламиз, – дейди Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Асадулла Қаюмов.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА