Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхонада китоб ярмаркаси
17:10 / 2024-04-17

Китобхонлик азалий қадриятларимиз ва умуминсоний фазилатларни, айниқса, аждодларимиз меросини ўсиб келаётган ёшларимиз қалбига сингдиришнинг энг самарали йўли эканлигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида маънавий ва маърифий тадбирлар, китоб ярмаркалари ўтказиб турилади. Навбатдаги ўтказилган китоб ярмаркасида сирдарёлик божхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда бошқармага бириктирилган Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди. Китоб мухлислари ўзлари учун психологик, детектив, тарихий ҳамда бошқа жанрлардаги асарлар билан бирга, фарзандлари учун ҳам эзгулик ва яхшилик ғояларини ўзида мужассам этган кўплаб китобларни харид қилди.

– Зиёлилар оиласида ўсганим сабаб, китобни жуда қадрлайман, – дейди божхона бошқармаси масъул ходими, подполковник А.Ғаффоров. – Ҳар сафар китоб ярмаркасидан ўзим ва фарзандларим учун янги чоп этилган китоблардан сотиб оламан. Оиламиз билан янги китобларни мутолаа қилиб ундан маънавий баҳра оламиз. 

Божхона бошқармаси ходимлари тадбирда иштирок этган мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилди. 

Ш.Суяров, ЎзА мухбири