Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхонада ҳалоллик ва шаффофлик учун янги дастур ишга тушди
18:23 / 2025-10-13

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасида “Божхона тизимида шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши кураш” мавзусидаги семинар ўз ишини бошлади.

Семинарнинг асосий мақсади — божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш, мавжуд коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тизимни янада шаффоф қилишдан иборат.

Иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш ва ҳалолликни таъминлаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, Божхона қўмитаси масъул ходимлари томонидан соҳада амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Миссия доирасида қўмита мутахассислари Аруша декларациясининг янгиланган 3-иловасига мувофиқ сўровномаларни тўлдириш, янги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда экспертлар билан ҳамкорликда Божхона тизимида шаффофликни таъминлаш бўйича консолидация режасини муҳокама қилишни режалаштиришган.

Семинар якунларида эса олинган билимлар асосида амалий қадамлар белгиланиб, тизим фаолиятида шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларини янада кучайтириш кўзда тутилган.

Семинар иши 16 октябргача давом этади.

Ш.Маматуропова, ЎзА