Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда божхона органларининг ҳиссаси катта. Божхона қўмитасининг Божхона институтида бугунги кунда “божхона иши” ва “юриспруденция” йўналишларида йигит-қизларга замонавий билим ва кўникмалар бериб келинмоқда. Ушбу даргоҳда курсантлар учун таълим жараёни назария ва амалиёт уйғунлигида олиб борилади. Зеро, бугунги шиддатли тараққиёт ҳар бир ходимдан юксак билим ва маҳорат талаб этади. Хорижий мамлакатларда бу борада йиғилган тажрибаларни ўрганишлари учун курсантларнинг малакасини оширишлари, устозларининг илмий-тадқиқот ишларини халқаро экспертлар билан ҳамкорликда олиб боришлари, ўзаро тажриба алмашишлари учун давлат томонидан етарлича шарт-шароитлар яратиб берилган.
Бу йил институтни 2 йўналишда 100 нафар битирувчи тамомлаётган бўлса, уларнинг 9 нафари имтиёзли диплом билан битирмоқда. Такомиллаштирилган ўқув дастури асосида таҳсил олган курсантлар эндиликда белгиланган ҳудудларга тажрибали ёш кадрлар сифатини фаолият олиб борадилар. Муҳими зукколик, Ватанга садоқат, ҳалол ва зийрак ходим бўлсалар бас, хизмат пиллапояларидан юксалиб боришлари учун энди уларда барча имкониятлар мавжуд.
Ота-она учун фарзанд камолини кўриш катта бахт. Тантанали битирув маросимида қатнашган барчанинг юзида ана шу бахтдан масрурликни, ўзгача бир ҳаёжонни кўриш мумкин. Уларнинг чеҳрасидан бугунги тинч-тотув яшаётганимиздан шукроналикни, чегараларимиз дахлсизлигининг ишончли посбонларини тарбиялаганликларидан мағрурликни ҳис қиласиз.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/pynvbP8gsuY?si=eaR18Zi4U8CaF3mm" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, (видео),ЎзА