Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначиларнинг ҳушёрлиги тафовутни аниқлади
16:06 / 2024-03-27

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан йирик миқдордаги божхона қонунбузарлигининг олди олинди.

Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи хусусий корхоналардан бирининг номига келган тиббий диагностикада қўлланиладиган товарлар кўздан кечирилганда юк кузатув ҳужжатлари ва товарлар ўртасида тафовут борлиги тасдиқланди.

Холислар иштирокида амалга оширилган божхона кўриги давомида эса тегишли ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 3 миллиард 557 миллион сўмни ташкил этувчи хўжалик моллари каби товарлар борлиги ўз исботини топди.

Айни дамда ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири