Божхоначиларни касб байрами билан қутлаймиз!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Эртага, 26 январь санасида Миллий божхона тизимининг 30 йиллиги ҳамда божхоначилар касб байрами нишонланади.
[gallery-5559]
Мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматларининг шаффофлигини, экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилашда божхона хизмати ходимларининг хизмати беқиёс.
Касбига садоқатли, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган божхоначиларни касб байрами билан қутлаш ёдимиздан чиқмасин!
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА