Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилардан яширилган маҳсулотлар ушланди
09:40 / 2022-10-15

Сирдарё вилояти божхона ва ДХХ бошқармалари тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларини жалб этган ҳолда товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган А-373 йўлининг Андижон-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон фуқароси М. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, юкхонаси холислар иштирокида, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 584 миллион сўмлик 28 турдаги жами 2833 дона аёллар ва эркаклар кийим-кечаклари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан божхона суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Суяров, ЎзА