Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар йирик миқдордаги товарларни тўхтатди
13:48 / 2023-01-19

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан яна бир ҳолатда ҳужжатларда қайд этилмаган йирик миқдордаги товарларнинг Республикамиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишига чек қўйилди.

“Туркия-Ўзбекистон” йўналишида ҳаракатланиб, “Олот” чегара божхона постига кириб келган юк автотранспорт воситаси тегишли тартибда  божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, мазкур товарларнинг кўрик мажмуасидан олинган тасвирлари, юк кузатув ҳужжатларида ўзаро тафовут борлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган ип-калава маҳсулотлари, полипропилен бўёқлари ва текстиль хом-ашёлари каби турли номдаги товарлар борлиги кўрик давомида ошкор бўлди.

Ҳозирда умумий қиймати 919 миллион сўмдан ошиқроқ бўлган мазкур товарлар қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.

Ҳолат юзасидан эса, божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА