English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар тушунтиришлар олиб борди
13:11 / 2025-06-21

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилоятининг божхона органлари томонидан 17 минг 314 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу эса ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ошган ҳудудларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш орқали аҳолига божхона қонунчилигини тушунтириш, белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида фуқароларни огоҳлантиришни тақозо этмоқда.

Шу мақсадда Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси масъуллари “Навоий” чегара божхона пости ҳудудига яқин “Калас”, “Кўктерак”, “Кўксарой” ва “Қизғалдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учраётган муаммолар ҳақида суҳбат ўтказди. Унда фуқароларга божхона қонунчилигини тушунтириш билан бирга, уларни қийнаётган ва  қизиқтираётган саволларга жавоб берилди. 

Шунингдек, охирги вақтларда ушбу маҳаллалардаги аҳоли томонидан божхона қонунбузарлик ҳолатлари кўпайгани, бунга сабаб бўлувчи омиллар ҳамда уларнинг жамиятга зарарли оқибатлари ўрганиб чиқилди. Бу борада маҳалла фаолларининг таклиф ва фикрлари муҳокама қилинди. 

Қолаверса, масъуллар томонидан “Навоий” чегара божхона пости фаолияти ҳам ўрганилди. Шунингдек, постда божхона назоратини самарали амалга ошириш ва чегарадан ўтаётган йўловчиларга қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар ҳам берилди.

А.Мусаев, ЎзА.