Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар томонидан «совуқ қурол»лар тўхтатиб қолинди
07:54 / 2021-08-11

Республикамизда амалдаги тартибга кўра, ваколатли органнинг тегишли рухсатномаси бўлмаган совуқ қуролларни олиб кириш тақиқланади.

Бироқ айрим фуқаролар томонидан мазкур тартибга риоя этмаслик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Навоий халқаро аэропортига «Истанбул – Навоий» авиарейс билан олиб келинган курьерлик жўнатмалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талаблари асосида тақдим қилинган UNI код ва инвойслар асосида холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилганида, йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда «Қурол тўғрисидаги» қонун талабларини бузган ҳолда олиб кирилган бир дона «кастет» ҳамда бир дона «махсус пичоқ» борлиги аниқланиб, далолатнома асосида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Абдували Бўриев