Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар тадбиркорларга кўмакдош
17:44 / 2026-02-27

Бухоро вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б. Муратов “Божхона-сервис” давлат муассасасининг ҳудудий бўлимида сайёр ўрганиш ишларини ташкил этди. Ўрганиш жараёнида муассасада сақланаётган товар-моддий бойликларнинг ҳолати, уларни сақлаш шароити, ҳисоб-китоб юритилиши ҳамда реализация қилиш жараёнларини жадаллаштириш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.

Учрашув давомида товарларни самарали сотиш, савдо ҳажмларини ошириш, иқтисодий самарадорликка эришиш ҳамда давлат даромадларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.

“Божхона-сервис” давлат муассасасининг Бухоро ҳудудий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари талабларига мувофиқ, давлат даромадига ўтказилган товарларни реализация қилиш тизимли равишда йўлга қўйилган. Жумладан, Бухоро шаҳридаги “Бухоро савдо мажмуаси” МЧЖ ҳудудидан ижарага олинган савдо дўкони орқали, “E-auksion-shop” электрон савдо платформасида эълонлар жойлаштириш йўли билан, шунингдек, вилоятнинг туман ва шаҳар марказларида ташкил этилаётган ярмаркалар орқали товарларни аҳолига таклиф этиш амалиёти амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, учрашувда “Божхона-сервис” давлат муассасаси фаолиятини янада кенгайтириш ва хизматлар кўламини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “Олот” чегара божхона постида электрон код тақдим этиш ҳажмини кўпайтириш, TIF божхона постларида тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган декларациялаш хизматлари турларини кенгайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди ҳамда амалий тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, келгусида “Бухоро аэропорти” чегара божхона постида фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мобил қурилмаларни UZ IMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш хизматини “Божхона-сервис” давлат муассасаси томонидан жорий этиш таклифи ҳам муҳокама қилиниб, мазкур ташаббуснинг аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишдаги аҳамияти қайд этилди.

Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б. Муратов енгил атлетика йўналишига ихтисослашган “Ситора” спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари билан ҳам яқиндан танишди.

Айни пайтда мажмуада умумий қиймати 8 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида енгил атлетика югуриш йўлакларини икки қаватли сендвич тизими асосида замонавий резина қоплама билан жиҳозлаш, 1000 ўринга мўлжалланган замонавий трибунани барпо этиш, янги спорт зали қуриш ҳамда 30 дона замонавий ёритиш мосламаларини ўрнатиш режалаштирилган.

Мазкур янгиланишлар спорт мажмуасининг имкониятларини сезиларли даражада ошириб, уни нафақат ҳудудий, балки республика миқёсидаги спорт мусобақаларини қабул қилишга мос замонавий иншоотга айлантириши таъкидланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири