Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар тадбиркорларга кўмак бермоқда
17:37 / 2024-02-19

Божхона органлари ходимлари томонидан жойларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида учрашувлар ўтказилмоқда.

Зеро, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, бу орқали аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш долзарб вазифалардан биридир. Шу боис, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мазкур йўналишдаги лойиҳалар билан танишиб, соҳани янада ривожлантириш борасида тадбиркорларга зарур тавсиялар берилмоқда. 

Ташкил этилган ишчи гуруҳи Тошкент вилоятининг бир нечта ҳудудларида, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёнлари билан танишди. Жумладан, Зангиота туманидаги “Mos Pekar” МЧЖ томонидан қандолат маҳсулотлари тайёрлаш жараёни билан танишилди. Лойиҳа қиймати 5 миллион долларни ташкил этиб, йилда 6 минг тонна печенье, унли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Тошкент туманидаги “Тўхтаниёз-ота” фермер хўжалигининг озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш тармоғида эса, жорий йилда тайёрланган маҳсулот таннархини камайтириш, товар ассортиментини ошириш, ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида 500 минг евро миқдорида янги технологик линия келтирилди. Эндиликда савдога чиқарилаётган маҳсулотларнинг тури кўпайтирилади. 

Қибрай туманидаги тухум ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SHAROF RASHIDOV NOMIDAGI PARRANDACHILIK” корхонасининг ҳам фаолияти жадал ривож топмоқда. Лойиҳа қиймати 2,2 миллион долларни ташкил этади. Корхона йилига 160 миллион дона тухум ишлаб чиқаради. Божхона ходимлари корхона мутасаддилари билан ўтказилган суҳбат давомида билдирилган таклиф ва фикрларни ўрганди. Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш борасида келишиб олинди. 

Ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, четга экспорт қилиш ва корхоналар учун зарур асбоб-ускуналар олиб келиш борасида амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди. Жойларда ишчи гуруҳнинг тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири