Божхоначилар психотроп модданинг ноқонуний муомаласига чек қўйди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги юк вагонларининг биридан 2 минг 666 дона психотроп таблеткани ушлаб қолди.
Юк вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилаётганида вагоннинг таг қисмида яширилган, рангсиз полиэтилен пакетга жойлаштирилган психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.

Амалдаги тартибга мувофиқ, бу турдаги психотроп воситалар мамлакатимиз ҳудудида муомаласи чекланган моддалар рўйхатига киритилган. Уларни юртимизга олиб кириш ёки транзит қилиш учун махсус рухсатнома талаб этилади.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири