Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости ходимлари қарийб 1 миллиард сўмлик ноқонуний товарларни олиб киришга бўлган уринишни ўз вақтида бартараф этди.
Маълум бўлишича, хорижий йўналишда ҳаракатланган юк автотранспорт воситаси божхона постига кириб келган вақтда дастлабки назорат жараёнида ходимларнинг диққатини тортди. Рентген тасвирлари, юк кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар ҳамда вазн кўрсаткичлари ўртасида аниқланган тафовутлар автотранспорт воситасини батафсил кўрикдан ўтказишни тақозо этди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк декларациясида кўрсатилмаган, умумий оғирлиги 45 тонна бўлган, қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ “қурилишда фойдаланиладиган смола” товарлари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ноқонуний ҳаракатнинг ўз вақтида бартараф этилгани натижасида давлат бюджетига қарийб 94 миллион сўм миқдоридаги божхона тўловларидан бўйин товлашнинг олди олинди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.