Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар майдонда тўп сурди
11:25 / 2023-07-31

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан спортнинг футбол тури бўйича “Божхона қўмитаси раиси кубоги” учун терма жамоалар ўртасида саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилояти божхона бошқармалари ўртасида саралаш мусобақаларига Бухоро вилояти мезбонлик қилди.  

Дастлабки саралаш ўйинларида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси терма жамоаси фахрли 1-ўринни, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси терма жамоаси 2-ўринни ҳамда Бухоро вилояти божхона бошқармаси терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Саралаш ўйинлари якунида ғолиб жамоаларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Эслатиб ўтамиз саралаш ўйинларида фахрли 1- ҳамда 2- ўринни эгаллаган терма жамоалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

 

Зариф Комилов,  

ЎзА