Божхоначилар ҳушёрлиги иш берди
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постида юк кузатув ҳужжатлари орқали божхона ходимларини чалғитишга бўлган яна бир уриниш бартараф этилди.
Хорижий йўналишда ҳаракатланиб “Олот” чегара божхона постига кириб келган юк автомашинаси тегишли божхона назоратидан ўтказилди. Унга кўра, юк автомашинасининг рентген тасвирлари ва божхона юк декларациясида аниқланган тафовут, божхона кўригидан ўтказишни тақозо этди.
Гумонларга ойдинлик киритиш мақсадида амалга оширилган божхона кўригида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилгандан қарийб 3 тоннага ортиқча бўлган автомат кир ювиш кукуни товарлари борлиги аниқланди.
Айни вақтда умумий қиймати 135 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур товарлар вақтинча сақловга олинган.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.