Божхоначилар ҳушёрлиги иш берди
“Бухоро аэропорти” божхона пости ходимлари “Бухоро-Внуково” авиарейси орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг қўл юкларини амалдаги божхона қонунчилигига кўра кўрикдан ўтказади.
Натижада жами 50 дона тарихий тангалар ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланади. Ҳозирда, юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА