Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар Бобурни ёд этди
11:08 / 2026-02-14

Сурхондарё вилоятида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда буюк шоир, саркарда ва давлат арбоби хотираси ёд этилиб, чуқур эҳтиром кўрсатилмоқда.

Сана муносабати билан вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган тадбирга бошқармага бириктирилган Термиз шаҳридаги 18-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам таклиф этилди. 

Тадбирда Бобур ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда сифатида тарихдан чуқур ўрин олгани қайд этилди. Улуғ сиймонинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилиб, жаҳон адабиётининг нодир меросига айланган “Бобурнома” асари ва ғазалларининг маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш, ёш авлод онгу шуурига миллий ўзлигимизни сингдириш ҳамда уларни жасорат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти хусусида фикр алмашилди. Мактаб ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, ифодали ўқилган ғазаллари ва куй-қўшиқлари барчада бой таассурот уйғотди.

Маънавий-маърифий тадбирда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчиларга вилоят божхона бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА