Божхоначи хотин-қизлар тақдирланди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи О.Хожиматов йиғилганларни байрам билан табриклаб, бугунги кунда барча соҳаларда, шу жумладан божхона бошқармасида хотин-қизлар фидокорона меҳнат қилаётганини таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, хусусан, мўътабар аёл зотига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Тадбир давомида соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларга байрамона туҳфалар топширилиши билан бир қаторда, тизим ходималари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари ҳам муносиб тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА