ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун божхона тизимида гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ўзининг амалий самарасини бермоқда. Хусусан, соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар сафининг кенгайиши уларнинг давлатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этаётгани билан яққол намоён бўлмоқда.
Бухоро вилояти божхона бошқармасида йигирмага яқин аёл ходима хизмат олиб бораётган бўлиб, улар ўзининг касбий салоҳияти, масъулияти ва фидойилиги билан тизим нуфузини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар орасида Зарина Ихтиёрова ва Шаҳодат Ғиёсоваларнинг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ.
Айни пайтда “Бухоро аэропорти” чегара божхона постида хизмат қилаётган ушбу божхоначи хотин-қизлар нафақат юклатилган хизмат вазифаларини виждонан бажармоқда, балки Ўзбекистонга ташриф буюраётган ҳар бир хорижий сайёҳ қалбида юртимиз ҳақида илиқ ва ижобий таассуротлар қолдирмоқда. Шу билан бирга, улар иқтисодий хавфсизлигимизни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
[gallery-27297]
Божхона ходималарининг хушмуомалалиги ва юксак касбий маданияти мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА