English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначи - тадбиркор таянчи
19:28 / 2023-01-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти божхона бошқармаси мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда самарали фаолият юритмоқда.

Ўтган 2022 йил давомида бошқарма томонидан жами 1 триллион 537,3 миллиард сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди. Шунингдек, жами 727 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 36 миллиард 414,3 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган.  

[gallery-10384]

Бошқармада 2022 йилнинг 30 апрелдан бошлаб божхона юк декларацияларини “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постларида расмийлаштириш тартиби жорий этилди.  

Божхона постида тадбиркорлар томонидан 2022 йил давомида жами 29984 та божхона юк декларацияси тақдим этилган. Божхона юк декларациялари хавфни бошқариш тизими орқали 8834 та яшил, 10887 та сариқ ҳамда 8263 та қизил йўлакларга ажратган холда масофавий электрон тарзда, божхона пости инспекторга келиб тушган ва божхона инспектори билан тадбиркор ўзаро кўришмасдан расмийлаштирилган. Бу ўз ўрнида, тадбиркорни вақтини ҳамда маблағини тежаш билан бирга божхона тизимида коррупцияни олдини олади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА