Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначи – тадбиркор таянчи
16:08 / 2022-03-17

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Олот туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.

Туманда ташкил этилган “Merganteks”, “Parvoz Quruvchi” ва “Olot Haj Teks” каби йирик корхоналарга бориб, у ердаги ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган хомашёлар, хорижга чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотлари кўздан кечирилди.

Тадбиркорлар билан мулоқот давомида, божхона соҳаси бўйича муаммолар бор-йўқлиги, уларни қийнаб келаётган масалалар ҳамда таклифлар ўрганилди.

“Parvoz Quruvchi” МЧЖ 2021 йил ташкил қилинган бўлиб, пахта чигитидан истеъмол ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2020 йил 5 миллион АҚШ доллари миқдорида Хитойдан асбоб-ускуналар олиб келган. Корхона бугунги кунгача 104 минг АҚШ доллари миқдорида Италия давлатига маҳсулот экспорт қилган. Жорий йил давомида яна 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Йиллик пул айланмаси 37 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Корхонада 167 киши иш билан банд.

– Юртбошимизнинг топшириғи асосида жамият томонидан маҳаллийлаштириш дастури асосида Қоракўл туманида томчилаб суғориш қувурлари ишлаб чиқарилмоқда, – дейди “Merganteks” МЧЖ иш  юритувчиси Т.Пирнафасов. – Бир йилда 10 минг погон метр тайёр қувур маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Бу шу кунга қадар Туркия ва Хитой давлатларидан импорт қилиниб келинаётган қувур маҳсулотлари импортини чеклаб, келгусида ички бозоримизни тўлиқ таъминлай оламиз, дегани.

[gallery-6185]

“Olot Haj Tekc”МЧЖ 2021 йил ташкил қилинган бўлиб, донни қайта ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 2021 йил 1 миллион 600 минг АҚШ доллари миқдорида Туркиядан асбоб-ускуналар олиб келиб, бугунги кунда ишчи ҳолатда турибди. Қозоғистон Республикасидан 1 миллион АҚШ долларига 3 минг тонна буғдой олиб келиб, қайта ишлаш натижасида 1 миллион 120 минг АҚШ долларига тенг миқдорида унни қўшни Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилиш режалаштирилган. Йиллик савдо айланмаси 2 миллион 800 минг АҚШ долларидир. Корхонада 24 киши иш билан таъминланган.

Шунингдек, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган олий навли ёғ маҳсулотлари ички бозорни таъминлаган ҳолда Афғонистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Бунда асосий эътибор товарларни қадоқлаш ва сифатига эътибор берилмоқда. Ҳозирда ушбу тайёр маҳсулотларга Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари томонидан ҳам катта қизиқиш билдирилмоқда.

Корхона раҳбари Т.Ачилов чигитдан совун ишлаб чиқаришда қўлланиладиган замонавий асбоб-ускуна олиб келмоқчилиги бўйича таклиф берди. Бу борада унга ёрдам бериладиган бўлди.

Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларига норматив-ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берилди. Тадбиркорлар ҳам ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА