Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона юк декларациясида нотўғри кўрсатилган 1 миллиард 200 миллион сўмлик товарлар аниқланди
15:00 / 2023-01-16

Мамлакатимизга импорт қилинаётган товарларнинг божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш ҳамда давлат бюджетига ўтказилишини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида товарларни бошқа ном билан ёки уларни миқдорини камайтириб кўрсатилишига қарши кураш божхона органлари томонидан тизимли равишда олиб борилмоқда.  

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган корхона номига хориждан олиб келинган товарларни ушбу ҳудудда жойлашган “Agroo Green Life” очиқ турдаги божхона омборида жамият ишончли вакили иштирокида товарларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилди. 

Кўрик жараёнида ҳужжатларда кўрсатилган электр велосипед ҳамда велосипед шиналари товарлари божхона экспертизадан ўтказилди. Натижада, ҳужжатларда электр велосипед ҳамда велосипед шиналари деб кўрсатилган бу товарлар скутерлар ҳамда мотоцикл шиналари эканлиги ҳамда ТИФ ТН коди божхона юк декларациясида нотўғри кўрсатилгани аниқланди.  

Ҳолат юзасидан умумий қиймати 1 миллиард 234 миллион 800 минг сўмлик шиналар вақтинча сақловга олинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

ЎзА