Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида Қорақалпоғистон Республикаси Электромагнит сиғим хизмати билан ҳамкорликда божхона чегаралари орқали хорижий давлатлардан радиоэлектрон ускуналарни олиб ўтиш йўналишида ҳамкорликни янада такомиллаштириш ҳамда учраётган муаммоли вазиятлар бўйича ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирда божхона органлари ходимларига қонунчиликдаги янгиликлар, замонавий радиочастота ускуналари ҳамда божхона чегаралари орқали хорижий давлатлардан олиб кирилишига рухсат этилган диапазонлари ҳақида кўргазмали воситалар ёрдамида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, божхона чегаралари орқали хорижий давлатлардан радиоэлектрон ускуналарни олиб ўтиш жараёнида учраётган муаммоли ҳолатлар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, божхона ходимларига бу каби ўқув машғулотлар янгиланаётган даврда янги технологиялар бўйича ўз билим кўникмаларини, малакасини ошириб бориш божхона соҳасидаги хизматларининг янада самарали бўлишини таъминлайди.
Тадбир сўнггида божхона органлари ва Электромагнит сиғим хизмати ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда келгусида божхона назорати самарадорлигини ошириш борасида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири