Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона ходимлари ўқувчилар ҳузурида бўлди
11:52 / 2026-01-14

Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида “Миллий армиямиз – ғурур ва ифтихоримиз!” шиори остида кўргазмали учрашув бўлиб ўтди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан ўқувчи ёшлар ўртасида ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини юксалтириш, улар қалбида тинч ва фаровон ҳаётга шукроналик ҳамда юксалаётган Ватанимиздан фахр-ифтихор ҳиссини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ўқувчиларга божхона органлари фаолияти, хусусан, улар томонидан қўлланиладиган ҳимоя воситалари ва хизмат қурол-аслаҳалари намойиш этилди.

Тадбир очилишида сўз олганлар миллий армиямиз қудрати ва салоҳияти, ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, юртимизни четдан кириб келиши мумкин бўлган турли хавфлардан ҳимоя қилишда божхона тизими ходимларининг шарафли фаолияти ҳақида гапирди. 

Тизим ходимлари томонидан божхона органларининг ҳимоя воситалари, қурол-аслаҳалари намойишида уларнинг ўзига хос жиҳатлари, фойдаланиш тартиблари ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди. 

Тадбирда кинологлар томонидан хизмат итлари билан ишлаш жараёнлари, намойиш этилган ўзига хос машқлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Тадбирда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр жамоасининг тинчликни, юрт ҳимоячиларини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),
ЎзА мухбирлари