Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг шахсий таркиби Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли “Нукус” умумқўшин полигонида амалий машғулотлар ўтказди.
Божхона ходимларининг доимий жанговар тайёргарлигини таъминлаш, жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш, ўтказилган назарий машғулотларни амалда мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир давомида ходимларга қурол билан муомала қилиш маданияти, хавфсизлик қоидалари ва нишонга тўғри ўқ отиш техникаси бўйича тушунтиришлар берилди. Мазкур машғулотларда ходимлар Макаров пистолети ва АКСУ автоматидан ўқ отиш бўйича машқларни бажарди. Ҳар бир ходимга амалий машғулот жараёнида индивидуал ёндашув асосида кўрсатмалар берилди.


Бундай ўқув машғулотлари божхона органлари ходимларининг жанговар тайёргарлигини ошириш, фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш малакасини шакллантириш ва жамоада ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА