Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона ходимлари фарзандлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди
17:26 / 2025-05-31

Божхона институтида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Божхона қўмитасида хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Тадбирда Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Чориев иштирок этиб, барча болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қизғин муборакбод этди.  

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда 100 нафарга яқин болажонлар спортнинг шашка, шахмат, кубик-рубик йиғиш ва 100 метрга югуриш турлари бўйича баҳслашди.

Шу билан бирга, болажонлар ота-оналари хизмат қилаётган божхона соҳаси билан янада яқиндан танишиш ва янги дўстлар орттириш имкониятига эга бўлишди.  

Ғолибларга диплом, медаль ва велосипедлар совға қилинди.

Тадбир давомида Божхона институти ансамбли ижросидаги куй-қўшиқлар, курсантларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари ва эртак қаҳрамонларининг иштироки болажонларга бир олам завқ улашди.  

Тадбир давомида китобсевар болажонлар учун китоб ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА