Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона ходимлари доим ҳушёр
17:36 / 2024-07-10

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан вилоят ИИБ, ЖХХ, ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний айланувига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, олдиндан кузатувга олинган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси Гулистон шаҳрига кириш кўприги остида тўхтатилиб, юкхонаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 43 миллион сўмлик, жами 144 дона “Женшен” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.    

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Ш.Суяров, ЎзА мухбири.