Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона ва корхона ҳамкорлигининг афзалликлари
21:24 / 2025-11-15

Боёвут туманидаги “Golden Osiyo Center Co” МЧЖда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари сайёр учрашув ўтказишди. Учрашувда тадбиркорларга “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими имкониятларидан самарали фойдаланиш, ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш ва юк ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш масалалари тушунтирилди. Шунингдек, ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлган камчиликларнинг олдини олиш бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Божхона бошқармасининг бош инспектори Рустам Аҳмедов таъкидлаганидек, божхона билан яқин ҳамкорлик корхоналарга нафақат экспорт салоҳиятини ошириш, балки миллий бозорда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имконини ҳам беради.

Корхона раҳбари Шоҳруҳ Юсупов эса ҳамкорлик мустаҳкамланиши орқали ишлаб чиқаришдаги тўсиқлар минималлаштирилмоқда, бу эса маҳсулот сифати ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади, –   дейди.

“Golden Osiyo Center Co” МЧЖ да ҳар куни 850 тонна буғдой қайта ишланиб, ун ва ун маҳсулотларига айлантирилади. Бу жараён 80 нафар ишчи учун барқарор иш ўрни ва даромад манбаи яратади. Жорий йил бошидан бери 163 минг тонна хомашё “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимида расмийлаштирилган ва қиймати 28,3 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Маҳсулотнинг бир қисми ички бозорда, бир қисми эса экспортга йўналтирилмоқда.

Мазкур мулоқотлар корхона ходимларининг божхона соҳасидаги билим ва тажрибасини ошириб, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга  ҳам хизмат қилади.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири