Зокиржон Хусанбоевич МАККАМОВ Доцент Иқтисод фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Божхона институти Тошкент, Ўзбекистон ORCID: 0000-0002-2642-5475 e-mail: zokir1871@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлардан сўнгги йилларда ҳисобланган божхона тўловлари тўғрисида маълумотлар, ундирилган тўловлар ва улардан берилган имтиёзларнинг бож ва солиқлар кесимида таҳлили, божхона расмийлаштирувидан сўнг божхона тўловлари қўшимча ҳисобланишининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш чоралари, мавжуд муаммолар таҳлил қилинган. Шунингдек, божхона тўловларидан қарздорликни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири сифатида имтиёзлардан белгиланган мақсадларда фойдаланмаслик ҳолатлари, уларни аниқлаш ва олдини олиш чоралари батафсил ёритилган. Мавзуга оид Россия Федерацияси тажрибаси ўрганилиб, асосланган илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Таянч сўзлар: импорт, божхона тўловлари, божхона қиймати, бюджет, ҚҚС, импорт божи, акциз солиғи, имтиёзлар, қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари.