Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тўловидан қочишга уриниш наф бермади
16:28 / 2025-06-12

Хоразм вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ТИФ ТН кодларини нотўғри таснифлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳолатга чек қўйилди.

Вилоятда фаолият юритаётган корхоналардан бири томонидан хориждан олиб келинган “нотўқима мато” товарларига нисбатан тақдим этилган божхона юк декларацияси ва унга илова қилинган ҳужжатлар божхона ходимлари томонидан ўрганилганида, Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, мазкур товарнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди. Натижада 890 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилди ва суд қарорига мувофиқ, корхона масъули МЖтКнинг тегишли моддалари асосида айбдор деб топилди. Бугунги кунда ҳолат юзасидан ҳисобланган қўшимча божхона тўловлари давлат бюджетига тўлиқ ундирилиши таъминланди.

А.Шокиров, ЎзА