Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тизимидаги имтиёзлар самараси
12:02 / 2023-03-13

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси мутахассислари тадбиркорлар билан учрашди.

Тадбирда  Президентимизнинг 2022 йил 28 декабрдаги қарори билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарларни таснифланишида божхона расмийлаштируви жараёнида бир қатор қулайликлар яратилганлиги юзасидан тушунтириш берилди.  Божхона органлари томонидан товарларни таснифланишида дастлабки қарорларни бериш жараёнлари рақамлаштирилганлиги, ушбу дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисидаги сўровномада товарнинг тўлиқ тижорат номи, асосий техник ва тижорат таснифлари учун зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда божхона органларига электрон (https://new.customs.uz) мурожаат этишлари мумкинлиги таъкидланди. Шунингдек, божхона органларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорларнинг экспорт ва импорт товарларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юзага келаётган муаммолар бўйича саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоб  берилди.  

Учрашув якунида тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлари юзасидан божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч” телефонига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.  

 

Ш.Суяров, ЎзА