Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тизимида шаффофликни таъминлаш зарур
19:11 / 2023-06-13

Божхона институтида Жаҳон божхона ташкилоти мутахассислари иштирокида “Божхона тизимида шаффофлик” мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур семинарда Қозоғистон Республикасининг Жаҳон божхона ташкилотидаги техник атташеси Жайдар Инкербаев ва Покистон Ислом Республикаси божхона хизмати ходими, халқаро эксперт Сумайр Мустансар Тарар ва Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва “Тошкент-АЭРО" ИБК ходимлари иштирок этмоқда.

Семинарда 2018-2023 йиллар оралиғида тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг ўтказиш орқали кейинги 5 йилликка мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинарнинг очилиш қисмида Божхона институти Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи Х.Рўзметов божхона органларида сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маъруза қилиб, экспертларга тушунтиришлар бериб ўтди.

ЖБТ экспертлари амалга оширилган ишларни юқори баҳолаб, халқаро стандартлар асосида хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш учун ишлаб чиқилиши лозим бўлган Ҳаракатлар режасининг янги лойиҳаси бўйича гуруҳлар таркибида иш тартибини жорий қилди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилда Жаҳон божхона ташкилоти томонидан қабул қилинган “Шаффофликни ривожлантириш қоидалари”нинг барча бандлари иштирокчилар томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу нормаларни миллий божхона тизимига имплементация қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрланди.

Ш. Маматуропова, ЎзА