English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона тизими: имтиёз ва имкониятлар самараси
12:28 / 2024-06-19

Навоий вилояти божхона бошқармаси ва божхона постларида тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини тинглаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳадаги янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи А.Дўстёров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “AKFA EXTRUSIONS” МЧЖ корхонасида бўлди. Унда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари давлатимиз томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, хусусан “Экспорт уч қадамда” тизими ҳамда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг афзалликлари билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари билан учрашди. Дастлаб, улар Навоий шаҳридаги “KIF TRADE” МЧЖга ташриф буюрди. Учрашувда корхона масъуллари фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Ўрганиш давомида ёғ ишлаб ишлаб чиқарувчи “PURE NATURE OIL” МЧЖ ҳамда унни қайта ишлашга ихтисослашган “NAVOIY GOLD” МЧЖ фаолиятлари билан ҳам танишилди. 

Учрашувларда корхона масъулларига божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар тўғрисида маълумот берилиб, муаммолар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири